Малайзия компанияси Ўзбекистонда биобитум ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши мумкин 

Май 27, 2025. 10:55 • 2 дақ

263
Малайзия компанияси Ўзбекистонда биобитум ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши мумкин 

КУАЛА-ЛУМПУР, 1 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев "Малайзиянинг Protasco Berhad" компанияси ижрочи директори Чонг Тхер Верн ва "HCM Engineering" компанияси директори Мохд Фаузи бин Якуб билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги делегациясининг жорий йил апрель ойида Малайзияга ишчи сафари чоғида муҳокама қилинган масалалар ижроси кўриб чиқилди.

Чонг Тхер Верн республикада автомобиль йўлларининг ҳолати бўйича маълумотлар базасини яратиш, уларни таъмирлаш ва сақлашда замонавий ечимларни тақдим этиш ва компания томонидан яратилган инновацион маҳсулот – биобитумларни ишлаб чиқаришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.

Малайзия томони, шунингдек, Тошкент вилоятида меваларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш, тоғ-кон саноатида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга қизиқиш билдирди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Protasco Berhad" компанияси ўртасида имзоланган қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк, телекоммуникация, йўлларни лойиҳалаш, қуриш, сақлаш ва таъмирлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида англашув меморандуми асосида ишларни бошлашга келишиб олинди.

Шунингдек, мазкур компания раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат делегациянинг жорий йил июнь ойида Ўзбекистонга сафарини уюштириш режалаштирилди.

"Protasco Berhad" компанияси 2001 йилда ташкил этилган. Унинг асосий фаолияти йўлларни таъмирлаш ва сақлаш, кўчмас мулкни ривожлантириш, муҳандислик ва консалтинг хизматлари, савдо, меҳмонхона бошқаруви, "яшил" энергия, меваларни қайта ишлаш ва таълим соҳасини қамраб олади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш