Logo

Маскат шаҳрида Ўзбекистон-Ўмон алоқаларини янги босқичга кўтариш истиқболларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Сентябрь 13, 2024. 10:08 • 58 сония

172
Маскат шаҳрида Ўзбекистон-Ўмон алоқаларини янги босқичга кўтариш истиқболларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

МАСКАТ, 13 сентябрь. /"Дунё" АА/. Маскат шаҳрида Ўзбекистон–Ўмон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишлаган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон элчихонаси томонидан ўтказилган тадбирда ушбу мамлакатнинг Савдо, саноат ва инвестицияни қўллаб-қувватлаш, Иқтисод, Молия, Қишлоқ хўжалиги, Туризм, Олий таълим вазирликлари, Инвестиция агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Султон Қобус университети, Инвестиция банки, Архив ва қўлёзмалар миллий агентлиги, шунингдек, "Salam Air" ва "Oman Air" авиаширкатлари вакиллари иштирок этди.

Ўмон ТИВ Департамент раҳбари Шайх Аҳмад аль-Маскарий давра суҳбатининг очилиш қисмидаги нутқида мамлакат ташқи сиёсат идораси томонидан бундай форматдаги тадбир илк маротаба ўтказилаётганини ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалалари биринчилардан бўлиб муҳокама қилинаётганини таъкидлади. "Ушбу форматдаги биринчи тадбирни Ўзбекистон билан ўтказаётганимиз бежиз эмас. Чунки, Ўмон Ўзбекистонни Марказий Осиёга элтувчи дарвоза деб билади. Ўз навбатида, Ўзбекистон учун Ўмон Ҳинд океанига чиқиш учун дарвоза бўлиб хизмат қилишга тайёр", - деди у.

Давра суҳбати давомида, Ўзбекистон-Ўмон алоқаларини барча соҳаларда, хусусан иқтисодий йўналишларда жадаллаштириш хусусида фикр алмашилди. Иштирокчилар икки томонлама шерикликни ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятларни таҳлил қилдилар ва ўзларининг таклифларини билдирдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш