Logo

Варшавада "Марказий Осиёга дарвоза: Ўзбекистонда бизнес қилишнинг янги уфқлари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Октябрь 24, 2025. 11:26 • 57 сония

68
Варшавада "Марказий Осиёга дарвоза: Ўзбекистонда бизнес қилишнинг янги уфқлари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

ВАРШАВА, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Польша пойтахти Варшава шаҳрида "Марказий Осиёга дарвоза: Ўзбекистонда бизнес қилишнинг янги уфқлари" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Тадбирда "Польша–Туркия" тадбиркорлар уюшмаси раиси Хабеш Факибаба раҳбарлигидаги етакчи ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон дипломатлари томонидан ўтказилган тақдимотда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон-Польша ҳамкорлиги ҳолати ва истиқболлари, ҳудудлараро алоқалар ҳамда Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

 Польша томони учун Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятига оид ҳамда "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси фаолияти тўғрисидаги видеолавҳалар намойиш этилди.

Иштирокчилар мазкур марказ фаолиятига катта қизиқиш билдиришди ва уни келгусидаги ҳамкорлик учун муҳим платформа сифатида баҳолашди.

 Польша бизнеси 26-28 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "AgroExpoUzbekistan" халқаро кўргазмасида фаол иштирок этишга чақирилди.

Польша ва Туркия ишбилармон доиралари вакиллари билан "B2B" ва "G2B" форматларида ташкил этилган музокаралар чоғида Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётга ўтиш, фармацевтика, қурилиш, молия, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм, меҳнат миграцияси ва бошқа устувор соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш