Малайзиянинг йирик савдо компанияларидан бири Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда
Март 15, 2025. 07:42 • 46 сония
• 109
КУАЛА-ЛУМПУР, 15 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг йирик савдо ташкилотларидан бири "Tradewinds Group (M) Sdn Bhd" компанияси бошқарув директори Амрин Авалуддин билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Амрин Авалуддин мулоқот аввалида Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат ва қуруқ меваларни катта миқдорда импорт қилишга тайёрлигини билдирди.
"Ўзбекистонда етакчи бўлган қуритилган мева-сабзавотлар ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ўрнатиш таклифларини ижобий кўриб чиқишга тайёр", деди у.
Учрашувда импорт учун зарур бўлган озиқ-овақат маҳсулотлари турларини аниқлаш мақсадида "Tradewinds Group (M) Sdn Bhd" компанияси мутахассислардан иборат делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
"Tradewinds Group" компанияси 1995 йилда "Albukhary Group" компаниялари гуруҳи томонидан асос солинган. Унинг асосий бизнес йўналишлари истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси, меҳмонхона ва курортлар, суғурта воситачилиги, матбаа, телевидение, ахборот-коммуникация технологиялари хизматларидан иборат.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Сирдарё вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Покистон билан чармсаноат бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади