Logo

Польшага қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти янада оширилади

Февраль 17, 2026. 09:13 • 2 дақ

220
Польшага қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти янада оширилади

ВАРШАВА, 27 февраль. /“Дунё” АА/. Элчихона ташаббуси билан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Хайрулло Солиев ва Польшадаги “Topaz” компанияси сотув департаменти директори Марек Плихта ўртасида онлайн суҳбат ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда элчихона дипломатлари, Ўзбекистоннинг виночилик соҳасидаги етакчи корхоналаридан бири “Toshkentvino kombinati” АЖ вакиллари ҳам иштирок этди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Польша бозорида юқори сифатли, экологик тоза ва рақобатбардош нархларда таклиф этилаётган ўзбек маҳсулотларига қизиқиш изчил ортиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, Ўзбекистондан Польшага қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мева-сабзавотлар, қуритилган маҳсулотлар, шарбатлар ҳамда виночилик маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳсулот намуналарини юбориш ва келгусида B2B форматдаги қўшимча музокараларни ташкил этиш бўйича келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш