Logo

Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади

Октябрь 23, 2025. 15:08 • 52 сония

98
Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади

БУДАПЕШТ, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия Бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт вазири Адриана Месарович онлайн музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилди. Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳамда инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва серб компанияларининг Марказий Осиё бозорларидаги, айниқса Ўзбекистонда фаол иштироки учун янги имкониятлар яратишга қатъий интилаётгани таъкидланди.

Ўзбек томони Европа билан савдо-иқтисодий муносабатларни диверсификация қилишга ва Сербияни Марказий Европадаги муҳим ҳамкор сифатида кўраётгани эътироф этилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Сербия ўртасида жадаллашган турли даражадаги фаол мулоқот икки давлат иқтисодий ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўлидаги умумий интилишини акс эттираётганини қайд этдилар ва икки томонлама ҳамкорликни амалий ва янги босқичга кўтариш ниятини билдирди.

Учрашув якунида томонлар Сербия ишбилармон доираларини Ўзбекистондаги тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш борасида ҳамкорликни кучайтиришга ва мунтазам учрашувларни давом эттиришга келишиб олди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш