Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон ташқи ишлар ва тўқимачилик саноати давлат вазири билан учрашди

Октябрь 24, 2024. 20:48 • 2 дақ

250
Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон ташқи ишлар ва тўқимачилик саноати давлат вазири билан учрашди

ДЕҲЛИ, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон ташқи ишлар ва тўқимачилик давлат вазири Пабитра Маргерита билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳиндистонда ўтказиладиган йирик халқаро тадбирлардан бири - "Bharat Teх" кўргазма-ярмаркасига тайёргарлик масалаларига бағишлаб ташкил этилган тадбир доирасидаги мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқариш жараёнига замонавий технологияларни жорий қилиш, халқаро бозорда рақобатбардош бўлган, харидоргир ва юқори қийматли маҳсулотларни тайёрлаш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берилди.

Тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштириш, жумладан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари ва бошқа товарларни Ҳиндистон бозорига экспорт ҳажмини ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, 2025 йил февраль ойида ташкил этиладиган "Bharat Teх" кўргазма-ярмаркасида Ўзбекистон делегациясининг фаол иштирокини таъминлаш, мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноати салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими ўтказиш, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида музокаралар уюштириш ва бошқа амалий масалалар муҳокама қилинди.

"Bharat Tex 2025" ярмаркасида 5 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш