Польша тадбиркорлар ва иш берувчилар иттифоқи президенти Ўзбекистонга келади
Октябрь 03, 2025. 11:48 • 35 сония
• 65
ВАРШАВА, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша тадбиркорлар ва иш берувчилар иттифоқи (ZPP) президенти Сезари Казмиерчак билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Унда Ўзбекистон томони билан миграция йўналишида ҳамкорлик қилиш, ишбилармон доира вакиллари ва Польшада таҳсил олган ўзбекистонлик талабалар билан ўзаро манфаатли лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Сезари Казмиерчак Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Польшага малакали ишчиларни жалб этишдан манфаатдорлигини маълум қилди.
Мулоқот якунида 2025 йил 9-13 октябрь кунлари Сезари Казмиерчак бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди