Сербия ва Венгрия компаниялари “Янги Тошкент” лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда
Ноябрь 24, 2026. 17:30 • 2 дақ
• 164
БУДАПЕШТ, 24 ноябрь. /“Дунё” АА/. “Янги Тошкент” дирекцияси ташаббуси билан Сербиянинг “MK Group” ва Венгриянинг “Biggeorge Property” компаниялари иштирокида онлайн музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Дирекция вакиллари Янги Тошкентни ривожлантириш режаси, инфратузилманинг босқичма-босқич қурилиши ва хорижий инвесторларнинг лойиҳада иштирок этиш шакллари ҳақида маълумот берди.
“MK Group” компанияси ходимлари лойиҳада иштирок этиш шартлари, жумладан, ер майдонларини ўзлаштириш, давлат-хусусий шериклик ва бошқа инвестиция механизмларини муҳокама қилди. “Biggeorge Property” вакиллари эса хусусий харидорларга сотиш мақсадида уй-жойлар қуришга қизиқиш билдирди ҳамда ўзбекистонлик ҳамкор билан қўшма корхона ташкил этиш имкониятини кўриб чиқди.
Учрашувлар чоғида томонлар ахборот алмашишни давом эттириш ва ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқишга келишиб олди. 2027 йил бошида компаниялар вакиллари билан навбатдаги музокараларни Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилган.
Элчихона дипломатлари “Янги Тошкент” лойиҳаси бўйича шу йил декабрь ойида ҳам Белград ва Будапештда ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида турли учрашувлар ўтказилиши режалаштирилгани ҳақида маълумот берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси