Logo

Швеция ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти билан танишмоқда

Май 31, 2025. 10:40 • 54 сония

77
Швеция ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти билан танишмоқда

ТОШКЕНТ, 31 май. /"Дунё" АА/. Швеция Ташқи ишлар вазирлиги бош савдо департаменти директори Камилла Мелландер бошчилигидаги швед компаниялари вакилларидан иборат делегация мамлакатимизда бўлиб турибди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Швеция делегацияси таркибидан "Sandvik", "EOL Vent Mining", "Epiroc", "Scania", "Ericsson", "Skf" ва "Atlas Copco" каби йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда вакиллари ўрин олди.

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилган ташриф давомида Швеция делегацияси аъзолари Ўзбекистон Рақамли технологиялар, Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирликларида бир қатор учрашувлар ўтказди.

Шунингдек, швед делегацияси ОКМК, Тошкент шаҳридаги IT Park ва Халқаро нордик университети фаолияти билан танишди.

Томонлар саноат, электротехника, қишлоқ хўжалиги ва геология соҳаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувлар давомида швед компанияларига, мамлакатимизнинг иқтисодий имкониятлари, сармоявий ва экспорт салоҳияти учун яратилган қулай шарт-шароитлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, салоҳиятли швед инвесторларини мамлакатимизга жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш