Logo

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланади

Сентябрь 26, 2024. 19:33 • 54 сония

148
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланади

АР-РИЁЗ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Ар-Риёз Савдо-саноат палатасининг халқаро ҳамкорлик департаменти директори Мансур ал-Ажмий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Унда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум, учрашув ва ташрифлар сонини ошириш, савдо ҳажмини икки давлат имкониятларига мос тарзда кўтариш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Подшоҳлик бозорларига экспортини кўпайтириш маслалари муҳокама қилинди.


Мансур ал-Ажмий икки томонлама ҳамкорлик кўлами кундан кунга ривожланиб бораётганини, ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланаётганини, саудиялик хусусий соҳа вакилларининг Ўзбекистонда ўз бизнесни йўлга қўйишга қизиқиши ортаётганини билдирди.


"Сўнгги йилларда икки давлат ҳукумат ва хусусий соҳа вакилларининг ўзаро ташрифлар алмашинуви ва эришилаётган келишувлар ўзаро савдо айланмаси ҳажмини ошишида муҳим роль ўйнамоқда. жорий йилнинг 25-28 ноябрь кунлари Ар-Риёз шаҳрида Халқаро инвестиция форуми ва конференция ўтказилади. Мазкур тадбирда ўзбек томонининг иштироки  икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади", деди у.


 Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари ўз навбатида, Саудия ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегацияни Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон-Саудия Арабистони" ишбилармонлар форумини биргаликда ўтказиш ва бошқа таклифларни билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш