Кичик Польша воеводлиги Самарқанд вилояти билан иқтисодий шериклик муносабатларини ўрнатишга қизиқиш билдиряпти
Июнь 29, 2024. 15:23 • 40 сония
• 128
ВАРШАВА, 2 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Кичик Польша воеводлигига (вилояти) ташриф давомида Краков шаҳри Савдо-саноат палатаси директори Рафал Кульчиски билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Польша вакили Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси ва Краков шаҳри Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирди. Шунингдек, Рафал Кульчиски Самарқанд вилоятига бизнес-миссия ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.
"Қурилиш, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва кимё саноати истиқболли ҳамкорлик йўналишлари ҳисобланади", деди у.
Музокаралар якунида шу йил Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши доирасида ўтадиган бизнес-форумда Кичик Польша воеводлигидаги компанияларнинг фаол иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади