Logo

Таиланд бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор

Сентябрь 06, 2024. 10:45 • 45 сония

117
Таиланд бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор

БАНГКОК, 6 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Таиланднинг йирик ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Таиланднинг Баҳрайндаги собиқ элчиси Танис На Сонгкла, "Aeromovel Thailand", "Finnolar Limited", "Business Matching & International Trading", "Natnara Corporation Co., Ltd." Сингари етакчи компаниялар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг инвестициявий, савдо ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида тақдимот намойиш этилди. Йиғилганларга мамлакатимизда сўнгги етти йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар, "Ўзбекистон-2030" стратегияси ҳамда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар тўғрисида маълумот берилди.

Таиланд бизнес доиралари вакиллари Ўзбекистоннинг қисқа вақт ичида иқтисодий ривожланишини юқори баҳолаб, юртимизда қуёш энергетикаси, темир йўл транспорти тизими ва туризмни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашди.

Учрашув якунида Таиланд ишбилармонлари делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш