Logo

Теҳрон шаҳрида Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси раиси билан икки томонмала савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга кўтариш йўналишлари келишиб олинди

Февраль 08, 2024. 10:26 • 55 сония

213
Теҳрон шаҳрида Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси раиси билан икки томонмала савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга кўтариш йўналишлари келишиб олинди

ТЕҲРОН, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчиси Фариддин Насриев Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси раиси Мусо Оғаи билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Эрон савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида кооперацион алоқаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу жабҳада Ўзбекистон ва Эрон савдо-саноат палаталари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари ўртасида ўзаро алоқаларни фаоллаштириш, делегациялар алмашувларини амалга ошириш ҳамда икки мамлакатда устувор йўналишларда қўшма кўргазмаларни ташкил муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Мусо Оғаи икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси мавжуд салоҳиятга жавоб бермаслигини ва ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар борлигини қайд этди. Бу йўналишда Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилинди.

«Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тўқимачилик, энергетика, тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва бошқа қатор муҳим соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш учун эронлик инвестор ва компанияларни жалб этишда кўмак кўрсатишга тайёр», - деди у.

Учрашув якунида Эрон томонига Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишлаган тақдимот намойиш этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш