Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳридаги анъанавий "HEIMTEXTILE – 2024" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари иштирок этмоқда
Январ 11, 2024. 10:17 • 2 дақ
• 142
БЕРЛИН, 11 январь. /"Дунё" АА/. 9 январь куни Германиянинг йирик иқтисодий марказларидан бири бўлган Франкфурт-Майндаги "Messe Frankfurt" кўргазма майдонида дунёдаги энг йирик халқаро тўқимачилик кўргазмаларидан бири – "HEIMTEXTILE – 2024" ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу кўргазмада Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси ва Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консуллиги ташаббуси билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси кўмагида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди.
Мутасаддиларнинг маълумотларига кўра, бу йилги кўргазмада дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан жами 2 минг 800 дан зиёд компания ва 5 мингга яқин мутахассис иштирок этмоқда. Унда мамлакатимиздан 20 та тўқимачилик корхоналари кўргазманинг марказий павильонларидан бирида 200 квадрат метрга эга майдонга жойлаштирилган "Made in Uzbekistan" миллий стендида ўз текстил маҳсулотларини намойиш этадилар. Хусусан, "NT Holding", "Uztex Group", "Merganteks", "Sam Rafoat Textile", "Bahmal Group", "Image Textile", "Group Impex", "Osiyo Home", "Aisha Home", "Great Kokand" ва бошқа компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган чойшаб тўпламлари, турли сочиқ ва газлама матолари миллий стенд пештахталаридан жой олган.
1971 йилдан бери ўтказиб келинаётган анъанавий "HEIMTEXTILE" халқаро савдо кўргазмаси пандемия даврини ҳисобга олмаганда деярли ҳар йили ўтказиб келинмоқда.
Маълумот учун, жаҳон тўқимачилик саноатининг энг йирик тадбирларидан бири "HEIMTEXTILE" халқаро кўргазмаси бутун дунё бўйлаб барча тўқимачилик соҳаси вакиллари учун махсус учрашув платформаси тарзида дунёга танилган. Ушбу кўргазмага халқаро тўқимачилик бозори етакчилари, истиқболли стартап корхоналари, чакана ёки улгуржи савдо мутахассислари, мебель, интерьер дизайни, меҳмонхона жиҳозлари дизайнерлари ва бошқа кўплаб соҳа вакиллари ҳар йили ташриф буюради.
"HEIMTEXTILE - 2024" халқаро кўргазмаси 12 январгача давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди