Туркия компанияси Ўзбекистонда дунёга машҳур музқаймоқ ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши мумкин
Август 12, 2025. 15:56 • 2 дақ
• 81
КАҲРАМОНМАРАШ, 12 август. /Дунё АА/. Ўзбекистон элчиси Илҳом Ҳайдаров амалий ташриф билан Туркиянинг Каҳрамонмараш вилоятига борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Каҳрамонмараш Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Унда Каҳрамонмараш биржаси раиси Мустафа Нарли, вилоят савдо палатаси бошқарув раиси Ҳикмет Гумушэр ва палата бошқарув кенгаши аъзолари, ҳудуддаги етакчи тадбиркорлар қатнашди.
Мулоқот чоғида тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш, ошхона жиҳозларини ишлаб чиқариш, суғурта, лаборатория ускуналари, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро савдони ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Туркия ишбилармон доираларига Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмалар ҳақида кенг сўзлаб берилди. Жорий йилнинг сентябрь ва октябрь ойлари ўтказилиши режалаштирилган "TextileExpo Uzbekistan Autumn", "CAITME 2025", "Texworld Tashkent" ҳамда "Apparel Sourcing Tashkent" халқаро кўргазмалари доирасида Қаҳрамонмараш вилояти ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясининг ташкил этишга келишилди.
Каҳрамонмарашнинг бутун дунёга машҳур музқаймоқ ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқараётган "Mado" компанияси раҳбари Мехмет Канбур билан алоҳида учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистонда "премиум брендга" эга компаниянинг савдо нуқталарини кенгайтириш ва тўлиқ циклдаги ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
Мамлакатимиз вакиллари, шунингдек, "Temsan Makina" ва "Arikan Group" корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди. Ўзбекистондаги маҳаллий тўқимачилик корхоналари билан ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди