Logo

Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ўртасида вебинар бўлиб ўтди

Июнь 28, 2025. 15:33 • 38 сония

58
Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ўртасида вебинар бўлиб ўтди

АНҚАРА, 28 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги вакиллари ўртасида вебинар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув Самарқанд вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ҳамда бошқа соҳалардаги салоҳиятини Туркия ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ходимлари томонидан тақдимот ўтказилди. Унда вилоятнинг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, туризм, озиқ-овқат саноати ҳамда мавжуд эркин иқтисодий зоналардаги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган Туркиянинг "Baktat Gıda", "Tim Agro" ва "Sam Suni Deri" каби компаниялар раҳбарлари ўз тажрибалари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Вебинарнинг туркиялик иштирокчилари истиқболдаги режалар ва қўшма лойиҳаларга оид саволларига Самарқанд вилояти ҳокимлиги мутасаддиларидан батафсил жавоб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш