Logo

Улан-Удэ шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси ва Бурятия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Май 24, 2025. 12:09 • 50 сония

61
Улан-Удэ шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси ва Бурятия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди

УЛАН-УДЭ, 24 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Бурятия Республикасига сафари давомида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Улан-Удэ шаҳридаги вакили Александра Пономарева билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, саноат, туризм ва маданий-гуманитар йўналишларда, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бурятия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Александра Пономарева 2024 йилда Ўзбекистон ва Бурятия Республикаси ўртасида расмий алоқалар фаоллашганини, бу кўп жиҳатдан Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгаши каби механизм мавжудлиги билан боғлиқлигини таъкидлади.

Россия томони Бурятияда иқтисодиёт, маданият ва туризм соҳаларида мақсадли тадбирлар, хусусан, бизнес-форумлар ва бизнес миссиялар, қўшма Маданият кунларини ташкил этиш, шунингдек, мамлакатимизнинг ушбу ҳудудда сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этиш тўғрисидаги таклифларни қўллаб-қувватлади.

Учрашувда консуллик ва миграцияга доир масалалар муҳокамасига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Россия ТИВнинг Улан-Удэ шаҳридаги ваколатхонаси ўртасида Бурятия Республикасида ҳамюртларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича яқин ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш