Миср компанияси Ўзбекистонда қурилиш ва консалтинг йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказмоқда
Апрель 17, 2025. 11:53 • 55 сония
• 108
ҚОҲИРА, 17 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Мисрнинг "Sabbour Consulting" компанияси бош ижрочи директори Умар Саббур билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат аввалида Миср томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик иқтисодий ислоҳотлар, инвесторлар учун яратилган имкониятлар, мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган йирик тадбирлар тўғрисида сўзлаб берилди.
Умар Саббур Ўзбекистон вакиллари билан қурилиш ва консалтинг йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бораётганини билдирди. Мазкур лойиҳаларга мисрлик юқори малакали муҳандислар ва мутахассислар ҳамда Саудия Арабистонидаги шерикларни ҳам жалб қилинади.
У, шунингдек, жорий йил июнь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга қизиқиш билдирди.
"Sabbour Consulting" кўп тармоқли муҳандислик консалтинг компанияси бўлиб, у 1957 йилда ташкил этилган. Компания Мисрда шаҳарсозлик ва янги инфратузилмарни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Хусусан Қоҳира метроси лойиҳаси, "6 октябрь" ва Янги Бани Сувайф каби шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқишда иштирок этган.
Компания архитектура ва конструктив лойиҳалаш, шаҳарсозлик ва ландшафт дизайни, механик, электр ва санитария муҳандислиги, лойиҳа бошқаруви, қурилиш назорати, мулкни баҳолаш каби хизматларни таклиф этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди