Ўзбекистон ва Финляндия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасидаги бизнес-форумга тайёргарлик кўрмоқда
Февраль 13, 2025. 14:53 • 37 сония
• 153
ҲЕЛЬСИНКИ, 13 февраль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида (қароргоҳи Рига шаҳрида жойлашган) Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддилари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамда шу йил март ойи Ҳельсинкида бўлиб ўтиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Финляндия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама алоқаларни янада фаоллаштиришга қаратилган инвестициявий келишувлар ва экспорт шартномаларини имзолашга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири бошчилигида делегациянинг Финляндия пойтахтига ташрифини амалга ошириш тўғрисида келишилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади