Ўзбекистон ва Латвия савдо, транспорт ва логистика соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилмоқда
Апрель 19, 2024. 15:32 • 53 сония
• 309
ТОШКЕНТ, 19 апрель. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Латвия Транспорт вазирлиги ва Божхона департаменти вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа форматида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда савдо алоқаларини кенгайтириш, транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ушбу соҳаларда салмоқли салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.
Халқаро автомобиль транспорти бўйича Ўзбекистон-Латвия қўшма комиссиясининг жорий йилда навбатдаги йиғилишини ташкил этиш ва унинг кун тартибини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси