Logo

Ўзбекистон элчиси Польша Савдо ва дистрибуция ташкилоти президенти билан музокара ўтказди

Октябрь 08, 2025. 06:54 • 59 сония

51
Ўзбекистон элчиси Польша Савдо ва дистрибуция ташкилоти президенти билан музокара ўтказди

ВАРШАВА, 11 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчиси Амирсаид Агзамхожаев Польша Савдо ва дистрибуция ташкилоти президенти Рената Юшкевич билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти соҳасидаги имкониятлар муҳокама қилинди.

Мезбон давлат вакилининг таъкидлашича, ҳозирда Польша ҳукумати маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва фермерларни қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратмоқда ва уларни ички бозорда ҳимоя қилиш сиёсатини амалга оширмоқда.

"Польшадаги энг йирик чакана тармоқлар – "Biedronka", "Lidl", "Dino", "Żabka", "Kaufland", "Carrefour", "Auchan" ва бошқалар мустақил харид сиёсатига эга бўлиб, уларга маҳсулот киритиш жараёни юқори рақобат ва қатъий талабларга асосланган. Асосий талаблар - маҳсулотларнинг юқори сифат стандартларига жавоб бериши, етказиб беришнинг узлуксизлиги ва ўз вақтида таъминланиши ҳамда бозор эҳтиёжига мос равишда зарур ҳажмда таклиф этилишидир", деди у.

Мулоқот якунида икки мамлакат ўртасида мазкур йўналишда тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Польша Савдо ва дистрибуция ташкилоти 2000 йилда ташкил этилган. Унинг таркибига Польша иқтисодиётига 60 миллиард евро инвестиция киритган ва 300 мингдан ортиқ иш ўринларини яратган энг йирик чакана савдо тармоқлари киради.

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш