Сирдарё вилояти ва Ўмоннинг Жанубий аш-Шарқия муҳофазаси ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади
Ноябрь 15, 2024. 13:57 • 58 сония
• 132
МАСКАТ, 16 ноябрь. "Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Ўмоннинг Жанубий аш-Шарқия муҳофазаси (вилояти) ҳокими Яҳъё бин Бадр ал-Мавали билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Ўмон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов юртимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари, шунингдек, араб давлатлари, хусусан Кўрфаз араб давлатлари билан алоқаларни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Жанубий аш-Шарқия муҳофазаси ҳокимига Сирдарё вилояти билан ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйиш, ушбу масалаларни муҳокама қилиш мақсадида муҳофаза делегациясининг юртимизга ташрифини уюштириш, икки вилоят тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказиш таклифи билдирилди.
Ҳоким Яҳъё бин Бадр ал-Мавали билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлашини ва мамлакатларимиз ўртасида ривожланиб бораётган алоқаларга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирди. У, шунингдек, Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш имкониятлари мавжудлигини ҳам таъкидлади.
Ўзбекистон дипломатлари, шунингдек, Ўмон Савдо-саноат палатасининг Жанубий аш-Шарқия муҳофазаси бошқармаси раҳбари Анвар ас-Сананий ва ҳудуд тадбиркорлари билан учрашдилар. Унда Ўзбекистонда яратилган қулай инвестициявий муҳит ва инвесторларга берилаётган имкониятлар, мамлакатимизга сармоя киритишнинг афзалликлари борасида атрофлича маълумот берилди. Ўмонлик тадбиркорлар Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатишга чақирилдилар.
Мулоқот якунида жорий йилда Сирдарё вилоятида Ўзбекистон-Ўмон бизнес-форумини ўтказиш юзасидан аҳдлашиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди