Logo

Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳияти Туркиянинг Малатя вилоятида тақдим этилди

Июнь 29, 2025. 12:28 • 59 сония

76
Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳияти Туркиянинг Малатя вилоятида тақдим этилди

МАЛАТЯ, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Туркиянинг Малатя вилоятига ташрифи давомида мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Малатя вилояти савдо-саноат палатаси бошқарув кенгаши раиси Оғузхан Ата Садикоғлу, Ижроия қўмита раиси Хакан Эр ҳамда палата бошқарув кенгаши аъзолари ва ҳудуддаги етакчи тадбиркорлар қатнашди.

Мулоқот чоғида ўзаро савдони ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, қурилиш материаллари каби соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ташриф давомида Малатья вилоятининг йирик корхоналари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди ва корхоналар фаолияти билан танишилди.

Хусусан, "Vesta" компанияси бошқарув кенгаши раиси Хакан Четин билан озиқ-овқат, "Oz Ekin Grup" компанияси бошқарув кенгаши раиси Басри Илхан билан қурилиш ва қурилиш материаллари, "Alptekin" компанияси бошқарув кенгаши раиси Йилмаз Алптекин билан озиқ-овқат саноатидаги ускуналарни ишлаб чиқариш, "Baykan Denim" компанияси бошқарув кенгаши раиси Эркан Байкан билан тўқимачилик саноати соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Ташриф натижасида Малатя вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш