Ал-Кувайт шаҳрида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Кувайт бизнеси иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

Ноябрь 10, 2024. 10:36 • 54 сония

• 275
Ал-Кувайт шаҳрида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Кувайт бизнеси иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

АЛ-КУВАЙТ, 11 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт Саноат бош қўмитаси директори Муҳаммад ал-Адвани билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида жорий йил 16-21 октябрь кунлари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форумлари натижалари юқори баҳоланди. Ушбу йўналишдаги алоқаларни янада жадаллаштириш икки мамлакат тадбиркорлари учун ҳам манфаатли экани қайд этилди.  


Шунингдек ўқинг

Томонлар Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишига кўрилаётган тайёргарлик ишлари хусусида фикр алмашдилар.


Учрашув давомида, шунингдек, кувайтлик инвесторлар иштирокида Ўзбекистон ҳудудларида, хусусан Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари   ҳам муҳокама қилинди.  

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш