Дунёнинг энг йирик суғурта ташкилоти Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш ва модернизация қилишга кўмаклашади
Март 12, 2025. 12:20 • 53 сония
• 147
ЛОНДОН, 12 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов "Lloyd’s of London" суғурта ташкилоти раиси Брюс Карнеги-Браун билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш ва модернизация қилиш йўналишида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Брюс Карнеги-Браун Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан, суғурта бозорини ривожлантириш ва модернизация қилиш, уни халқаро стандартларга мослаштириш, хорижий инвесторлар ва шериклар ишончини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
Музокаралар якунида "Lloyd’s of London" билан Ўзбекистон суғурта бозори янада ривожлантириш ва уни глобал суғурта бозорида интеграцияси қилиш, мамлакатимиз мутахассислари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
"Lloyd’s of London" суғурта ташкилоти 1688 йилда ташкил этилган. У дунёдаги энг машҳур ва йирик тижорат суғуртаси ва қайта суғурталаш бозори ҳисобланади. Ташкилотда ҳар куни 50 дан ортиқ етакчи суғурта компаниялари, 380 дан ортиқ расман рўйхатга олинган брокерлар ва 4 мингдан зиёд маҳаллий агентлар фаолият юритади ҳамда турли суғурта шартномалари тузилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади