Британия халқаро молия маркази Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларга дунёдаги йирик инвестиция компанияларини жалб қилишга кўмаклашади
Март 16, 2025. 13:19 • 49 сония
• 161
ЛОНДОН, 16 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британия халқаро молия марказининг ("TheCityUK") халқаро алоқалар бўйича бош директори Никола Уоткинсон билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.
Суҳбатдош Ўзбекистон ҳаётида кечаётган янгиланишлар, иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан, банк-молия соҳасини ривожлантириш ва хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўналишидаги чора-тадбирларни юқори баҳолади.
Учрашув якунида "TheCityUK" билан Ўзбекистонда давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, республикада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун дунёдаги йирик инфратузилмавий инвестиция компанияларини жалб этиш бўйича келишувларга эришилди.
"TheCityUK" 2010 йилда Лондон шаҳрида ташкил этилган. У Британиянинг молия ва хизматлар соҳасини илгари суриш, рағбатлантириш ва уларни ҳимоя қилишга йўналтирилган мустақил молия марказидир.
Марказ молия, суғурта, банк, активлар бошқаруви, инвестициялар, ҳуқуқий ва бошқа турли хил бизнес хизматлари соҳасида ишлайдиган компанияларнинг манфаатлари ва имкониятларини жаҳон бозорида илгари суриш билан шуғулланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси