Logo

Ўзбекистон ва Россия ишбилармон аёллари ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини кўриб чиқдилар

Октябрь 17, 2025. 12:22 • 36 сония

43
Ўзбекистон ва Россия ишбилармон аёллари ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини кўриб чиқдилар

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон тадбиркорлари ва Енгил саноат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси президенти, "Лади Шарм" компанияси асосчиси Валентина Миронова ўртасида учрашуви ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, енгил саноат ва тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олиш масалалари муҳокама қилинди.

"Лади Шарм" компанияси асосчиси Валентина Миронова жорий йил ноябрь-декабрь ойларида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ишчи сафар билан боришини маълум қилди. Сафар давомида у тўқимачилик соҳасидаги тадбиркор аёллар билан учрашишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш қувватлари билан танишади. 

Томонлар тўқимачилик соҳасидаги Ўзбекистон ва Россия ишбилармон хотин-қизлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича амалий қадамлар ва чора-тадбирлар режасини белгилаб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш