Logo

Бельгия компанияси Ўзбекистондан дуккакли экинлар ва қуритилган мевалар импортини оширади

Май 26, 2024. 07:30 • 35 сония

223
Бельгия компанияси Ўзбекистондан дуккакли экинлар ва қуритилган мевалар импортини оширади

БРЮССЕЛЬ, 26 май. /"Дунё"/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Бельгиянинг "GroupDepre" компаниялар гуруҳи бош директори Каролин Депре билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Европа бозорига Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Бельгия вакилига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали натижалари, шунингдек, республикада саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги дастурлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистондан дуккакли экинлар импортини 2023 йилга нисбатан икки бараварга кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон экспорт маҳсулотлари турларини диверсификация қилиш ва кенгайтириш, хусусан, қуритилган мева ва сабзавотлар етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш