Россиянинг Приморск ўлкасида ўзбек маҳсулотлари савдо уйини очиш масалалари муҳокама қилинди

Ноябрь 10, 2026. 09:00 • 1 дақ

• 31
Россиянинг Приморск ўлкасида ўзбек маҳсулотлари савдо уйини очиш масалалари муҳокама қилинди

ВЛАДИВОСТОК, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон бош консули Ҳожиакбар Ваҳобов Владивосток шаҳар думаси раиси Андрей Брик билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида ўзбек томони мамлакатимизда ташқи савдо соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда Ўзбекистон маҳсулотларининг Приморск ўлкасига экспорт ҳажмини кенгайтириш, Ўзбекистон савдо уйини очиш, миллий товарлар ярмаркаларини ташкил этиш, Владивостокда бизнес-миссиялар ва бизнес-форум ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, минтақада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Андрей Брик Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ва миграция соҳасидаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш