Ар-Риёз шаҳрида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди
Январ 17, 2024. 07:54 • 56 сония
• 161
АР-РИЁЗ, 17 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида мамлакатимиздаги «Orient Motors» компанияси вакиллари ва Саудия Арабистони Инвестиция вазирлиги хорижий инвестицияларни жалб этиш департаменти масъул вакили Фаиз Абдуллоҳ ўртасида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармон доира вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш, хорижий инвестициялар алмашувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Саудия Арабистони Инвестициялар вазирлиги масъул ходими Фаиз Абдуллоҳ мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган алоқаларни, жумладан олий ва юқори даражадаги ташрифлар натижаларини юқори баҳолади. У, шунингдек, Саудия ва Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш ҳамда янги сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш мавжудлигини таъкидлади.
«Orient Motors» компанияси вакиллари, ўз навбатида, режалаштирилган бизнес лойиҳани тақдим этишди. Хусусан, автомобилсозлик соҳасидаги янги инвестициявий лойиҳани биргаликда амалга ошириш таклифи илгари сурилди.
Саудия вакили ўзбек томонининг таклифлари ҳамкорлик учун муҳим йўналишлардан бири эканлигини таъкидлаган ҳолда ушбу лойиҳани амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирди.
Учрашув якунида «Orient Motors» компания вакиллари ва Саудия Арабистони Инвестиция вазирлиги инвестицияларни жалб қилиш бўйича департаменти мутахассислари ўртасида навбатдаги учрашувни ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди