Гуанчжоудаги халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти намойиш этилди

Июль 16, 2026. 15:00 • 2 дақ

154
Гуанчжоудаги халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти намойиш этилди

ГУАНЧЖОУ, 16 июль. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган “China International Building Decoration Fair” халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти тақдим этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тақдимот Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан ташкил этилди ва унда Хитойнинг 100 дан ортиқ компанияси вакиллари иштирок этди.

Иштирокчиларга мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръатлари, саноатнинг устувор тармоқлари, ҳудудларнинг инвестиция салоҳияти, эркин иқтисодий зоналарнинг афзалликлари ҳамда ташқи бозорларга чиқиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Кўргазма доирасида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи етакчи хитойлик компаниялар ҳамда “China Construction Expo” ва “Foshan Smart Home Industry” уюшмалари вакиллари билан B2B учрашувлари ўтказилди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қайд этиб, ишбилармонлик алоқаларини янада кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди. Шунингдек, тармоқ уюшмалари ўртасида ўзаро бизнес-миссияларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш