24–25 июль кунлари Самарқанд Биродар шаҳарлар халқаро форуми иштирокчиларини қабул қилади
Июль 16, 2026. 18:00 • 2 дақ
• 89
САМАРҚАНД, 16 июль. /“Дунё” АА/. 2026 йил 24–25 июль кунлари Самарқанд шаҳрида Биродар шаҳарлар халқаро форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Форум Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлигини янада кенгайтириш, шаҳарлар ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ва халқ дипломатиясини ривожлантиришга қаратилган муҳим халқаро мулоқот майдонига айланади.
Форум доирасида:
· Ўзбекистон ва хорижий давлатлар шаҳарларининг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман;
· Соҳалар кесимида панель сессиялар ва давра суҳбатлари;
· Биродар шаҳарлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари ва битимларини имзолаш маросимлари;
· Халқ дипломатияси ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган тақдимотлар;
· Хорижий делегациялар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар;
· Самарқанднинг тарихий-маданий обидалари бўйлаб танишув саёҳатлари;
· Ўзбекистон ҳудудларининг инвестициявий, туристик ва маданий салоҳиятини намойиш этувчи кўргазмалар ўтказилади.
Ташкилотчиларнинг фикрича, Биродар шаҳарлар халқаро форуми шерикликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда турли мамлакатлар шаҳарлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим платформага айланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси