Logo

Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон ва Миср ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

Ноябрь 12, 2025. 16:25 • 44 сония

70
Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон ва Миср ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

ҚОҲИРА, 12 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Миср электроэнергетика ва қайта тикланувчи энергия манбалари вазири, доктор Маҳмуд Эсмат билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Миср ўртасида электр энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Элчи Ўзбекистон Миср билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан чуқур манфаатдорлигини билдирди. Шунингдек, мамлакатимиз электр энергетика инфратузилмаси жадал ривожланаётгани, "яшил" энергетикага ўтилаётгани, бу борада илғор тажриба алмашиш ва қўшма инвестициялар киритиш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, вазир Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини эътироф этиб, Мисрнинг қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ошириш ва электр тармоқларини модернизация қилиш бўйича ташаббуслари ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув якунида томонлар энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш