Карачи шаҳрида Ўзбекистон-Покистон транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди
Июнь 30, 2025. 12:44 • 45 сония
• 121
КАРАЧИ, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва мамлакатимиз элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Карачи шаҳрига ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг "TCS" йирик транспорт-логистика ва курьерлик компанияси раҳбари Халид Аван билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистон–Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада жадаллаштириш, ўзаро экспорт ва импорт ҳажмини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
"Ўзбекистон раҳбарининг Марказий ва Жанубий Осиёни қайта боғлаш ташаббуси сўнгги 10 йилдаги стратегик аҳамиятга эга йирик минтақавий воқелик ҳисобланади. Икки минтақа халқлари манфаатига йўналтирилган лойиҳаларда иштирок этиш биз учун фахр", – деди Халид Аван.
Шунингдек, суҳбат чоғида Карачидан Тошкент ва Самарқандга карго парвозларни йўлга қўйиш дастур устида ишланаётгани, ички ташкилий масалалар ҳал қилиниши билан ушбу лойиҳа амалиётга тадбиқ этилиши маълум қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва "TCS" транспорт-логистика ва курьерлик компанияси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади