Ўзбекистон ва Россиянинг Новосибирск вилояти ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилади
Ноябрь 09, 2024. 10:57 • 32 сония
• 131
НОВОСИБИРСК, 9 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида Новосибирск вилояти саноат, савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш вазири ўринбосари Денис Рягузов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон ва Новосибирск вилояти ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш, ҳудудлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Денис Рягузов ушбу тадбирни ташкил этиш Новосибирск вилояти губернаторининг шахсий назоратида эканини билдирди. Шунингдек, Новосибирск вилояти раҳбарияти Ўзбекистон билан ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашувда бўлажак бизнес-форумда қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фармацевтика, энергетика ва бошқа соҳалардаги корхоналарни жалб этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи