Саида Мирзиёева: Марказий Осиё минтақасида ишончли ва барқарор ҳамкор сифатидаги мавқеимизни сақлаган ҳолда, Франция ва Европа билан шерикликни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз

Июнь 30, 2026. 09:30 • 1 дақ

61
Саида Мирзиёева: Марказий Осиё минтақасида ишончли ва барқарор ҳамкор сифатидаги мавқеимизни сақлаган ҳолда, Франция ва Европа билан шерикликни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Парижда Франция Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан ўтган мазмунли мулоқотимиздан мамнунман, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Ўзаро алоқаларимиз энергетика, транспорт, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларни қамраб олади.

Шунингдек ўқинг

Марказий Осиё минтақасида ишончли ва барқарор ҳамкор сифатидаги мавқеимизни сақлаб қолган ҳолда, Франция ва умуман Европа билан шерикликни келгусида ҳам изчил мустаҳкамлаш ниятидамиз”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш