Пойтахтимизда "Тошкент-Шэньчжэнь: инвестициявий ҳамкорлик" мавзусида бизнес-форум бўлиб ўтди
Сентябрь 22, 2025. 16:46 • 42 сония
• 56
ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /"Дунё"АА/. Мамлакатимизнинг Гуанчжоудаги Бош консулхона кўмагида Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳар Тижорат департаменти, Ташқи савдони рағбатлантириш қўмитаси ва етакчи компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссияси уюштирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хитой томонида сафар давомида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Экспортчилар уюшмасида учрашувлар ўтказди. Мулоқотлар давомида ўзаро алоқаларни фаоллаштириш, жумладан, бизнес-миссиялар ташкил этиш, иқтисодий тадбирларда иштирок этиш ҳамда қўшма инвестициявий ва савдо келишувларини ишлаб чиқиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Миссия давомида "Тошкент - Шэньчжэнь: инвестициявий ҳамкорлик" мавзусида бизнес-форум ташкил этилди. Форум чоғида Тошкент шаҳрининг драйвер тармоқлари, инвесторлар учун яратилган имкониятлар, эркин иқтисодий зоналар фаолияти ва мавжуд имтиёзлар тизими тўғрисида батафсил маълумот берилди.
G2B ва B2B форматларида ўтказилган учрашувларда турли соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди