Logo

Варшава шаҳрида Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган қатор учрашувлар ташкил этилди

Февраль 27, 2024. 14:38 • 41 сония

75
Варшава шаҳрида Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган қатор учрашувлар ташкил этилди

ВАРШАВА, 27 февраль. /"Дунё" АА/. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Польша қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожлантириш вазири ўринбосари Адам Новак, "GD Poland Internаtional" улгуржи савдо мажмуаси президенти ўринбосари Феликс Ванг ҳамда Польша-Осиё савдо-саноат палатаси президенти Януш Пехочинский билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Адам Новак билан Тошкентда ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши ва унинг доирасидаги бизнес-форумга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Феликс Вангнинг қайд этишича, "GD Poland Internаtional" мажмуаси Осиё товарларининг Европадаги энг йирик улгуржи бозори бўлиб, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқига етказиб беришда "кўприк" ролини ўйнаши мумкин.

Учрашувлар якунида Польша томони билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамда "GD Poland Internаtional" улгуржи савдо мажмуаси билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш