Ўзбекистон маҳсулотларини Приморск ўлкаси бозорига чиқариш масалалари муҳокама қилинди

Июль 26, 2026. 10:30 • 2 дақ

88
Ўзбекистон маҳсулотларини Приморск ўлкаси бозорига чиқариш масалалари муҳокама қилинди

ВЛАДИВОСТОК, 26 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон бош консули Ҳажиакбар Ваҳабов Россиянинг Приморск ўлкаси халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Константин Сидоренко билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида бош консул мамлакатимизда ташқи савдо соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган имтиёзлар ва қулай шарт-шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Приморск ўлкаси бозорига экспорт қилиш ишларини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Приморск ўлкасида Ўзбекистон Савдо уйини очиш, шоурум ташкил этиш ва миллий маҳсулотлар ярмаркаларини ўтказиш, ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида ўзаро бизнес-миссиялар уюштириш ҳамда Владивостокда бизнес-форум ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Вазир Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни эътироф этиб, Приморск ўлкаси ўзининг қишлоқ хўжалиги базасига эга бўлишига қарамай, минтақавий бозорда сифатли ва рақобатбардош ўзбек маҳсулотлари иштирокини кенгайтиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Хусусан, янги ва қуритилган мевалар, полиз экинлари, тўқимачилик маҳсулотлари ҳамда электротехника буюмларини етказиб бериш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Бундан ташқари, у Ўзбекистон томонининг буюртмаларига кўра етказиб бериладиган товарлар учун тақсимлаш марказларини яратишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш