Ўзбекистон ва Ироқ савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий қадамлар қўймоқда

Июль 25, 2026. 14:30 • 2 дақ

50
Ўзбекистон ва Ироқ савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий қадамлар қўймоқда
Ўзбекистон ва Ироқ савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий қадамлар қўймоқда
Ўзбекистон ва Ироқ савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий қадамлар қўймоқда
Ўзбекистон ва Ироқ савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий қадамлар қўймоқда

БАҒДОД, 25 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси дипломатлари хизмат сафари билан Ироқда бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Ироқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳусайн Баҳрулулум, Савдо вазирлиги, Миллий инвестициялар қўмитаси, Савдо-саноат палаталари федерацияси ҳамда Ироқ Курдистон минтақавий ҳукумати раҳбарияти вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувларда давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, икки томонлама шартнома-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон–Ироқ ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид ҳуқуқий ҳужжатларни келишиш жараёнини жадаллаштириш, инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Шунингдек, ҳар икки мамлакатда пилот инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш, устувор инвестиция йўналишлари бўйича ахборот алмашиш ва 2027 йилда Бағдод шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро кўргазма доирасида навбатдаги Ўзбекистон–Ироқ бизнес-форумини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Музокараларда Бағдод ва Эрбиль шаҳарларида Ўзбекистон Савдо уйларини очиш, миллий маҳсулотларни Ироқ ҳамда Кўрфаз мамлакатлари бозорларига етказиб беришни кенгайтириш, божхона ва транспорт-логистика соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шу муносабат билан Ироқнинг “Ал-Қалаб” компанияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ вакиллари иштирокида онлайн музокара ташкил этилди.

Бундан ташқари, икки мамлакат савдо-саноат палаталари ўртасида институционал ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ироқ–Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш, бизнес-форумлар, B2B форматида учрашувлар ва бизнес-миссияларни мунтазам ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.

Ташриф якунларига кўра, томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни жадал амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини изчил ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш