Польша матбуоти: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг муҳим авиация марказига айланмоқда

Июль 25, 2026. 16:00 • 2 дақ

25
Польша матбуоти: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг муҳим авиация марказига айланмоқда

ВАРШАВА, 25 июль. /“Дунё” АА/. Польшанинг “Dziennik Polityczny” нашрида “Ўзбекистон: авиация инфратузилмасининг жадал ривожланиши минтақани ўзгартирмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Материалда сўнгги йилларда Ўзбекистонда фуқаро авиацияси инфратузилмасини модернизация қилиш ва янги аэропортлар барпо этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани таъкидланган.

Муаллифнинг қайд этишича, мамлакатнинг қулай географик жойлашуви, транспорт-логистика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда йирик инфратузилма лойиҳалари Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда муҳим авиация ва транзит марказига айланиши учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, нашрда Янги Тошкент халқаро аэропорти қурилиши мамлакат авиация соҳасидаги энг муҳим стратегик лойиҳалардан бири сифатида баҳоланган. Мазкур мажмуа ишга тушгач, йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати сезиларли даражада ошиб, халқаро авиақатновлар географиясини кенгайтириш ҳамда юк ташиш ҳажмини кўпайтириш имконияти яратилиши қайд этилган.

Бундан ташқари, мақолада республикада мавжуд аэропортларни реконструкция қилиш, янги логистика инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг қўллаш орқали авиация тармоғини янада модернизация қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётганига эътибор қаратилган.

Польша нашри хулосасига кўра, авиация инфратузилмасига йўналтирилаётган инвестициялар нафақат транспорт тизими самарадорлигини ошириш, балки туризм, ташқи савдо ва мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини юксалтиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш