Ўзбекистон ва Словения ўртасида янги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди
Июль 25, 2026. 09:10 • 2 дақ
• 146
ЛЮБЛЯНА, 25 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Словениянинг етакчи компания ва ташкилотлари вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар давомида Ўзбекистон–Словения савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Фармацевтика, энергетика, транспорт, рақамли технологиялар, машинасозлик, чиқиндиларни қайта ишлаш, авиация, таълим ва консалтинг соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Словения ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда қўшма корхоналар ташкил этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва тўғридан-тўғри сармоя киритишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Учрашувлар якунида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалий жиҳатдан ишлаб чиқишни давом эттириш, Словения компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш, тегишли вазирлик ва идоралар билан музокаралар ўтказиш, қўшма ташаббусларни рўёбга чиқариш учун маҳаллий ҳамкорларни топиш бўйича келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси