Йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди
Август 12, 2026. 10:30 • 2 дақ
• 52
ТОШКЕНТ, 12 август. / “Дунё” АА/. 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадларида 7 миллион 749 минг 308 нафар хориж фуқароси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Сайёҳлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 миллион кишига ёки 22,6 фоизга ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп сайёҳлар қўшни давлатлардан келган. Хусусан, Қирғизистондан — 2 миллион 177 минг 108 киши, Қозоғистондан — 1 миллион 855 минг 562, Тожикистондан — 1 миллион 728 минг 978 нафар фуқаро ташриф буюрган.
Кейинги ўринлардан Россия — 710 минг 824 киши, Афғонистон — 281 минг 200, Хитой — 269 минг 735, Туркманистон — 192 минг 830, Туркия — 111 минг 908, Ҳиндистон — 32 минг 462 ва Жанубий Корея — 26 минг 512 нафар фуқаро билан жой олган.
Шундай қилиб, биргина июль ойида мамлакатимизга 1,18 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Шу билан бирга, сайёҳлар оқимининг ўсиши йил давомида барқарор сақланиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга 6,5 миллиондан ортиқ хориж фуқароси ташриф буюрган эди, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан қарийб 25 фоизга кўпдир.
Сақланиб қолаётган ижобий динамика Ўзбекистонга сайёҳлар оқими янада кенгаяётганидан ҳамда мамлакатнинг минтақадаги энг харидоргир туристик йўналишлардан бири сифатидаги мавқеи мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси