Logo

Ҳироки Касаҳара: Йиллик йиғилишнинг Самарқандда ўтказилиши ОТБнинг барча иштирокчилари ва ҳамкорларига Ўзбекистондаги мавжуд вазиятни яхшироқ англаш имконини беради

Май 04, 2026. 14:25 • 2 дақ

153
Ҳироки Касаҳара: Йиллик йиғилишнинг Самарқандда ўтказилиши ОТБнинг барча иштирокчилари ва ҳамкорларига Ўзбекистондаги мавжуд вазиятни яхшироқ англаш имконини беради

САМАРҚАНД, 4 май. /“Дунё” АА/. Осиё тараққиёт банкининг Иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш департаменти етакчи мутахассиси Ҳироки Касаҳара “Дунё” АА мухбирига берган интервьюсида Самарқандда бўлиб ўтаётган ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши аҳамияти ҳақида сўзлаб берди:

– Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкининг йиллик йиғилишига иккинчи бор мезбонлик қилмоқда ва бу нафақат мамлакат, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Ўтган сафар тадбир пойтахт Тошкентда ўтказилган бўлса, бу сафар Самарқанд диққат марказида.

Анжуманнинг Самарқандда ўтказилиши иштирокчиларга нафақат мамлакатнинг молиявий ва маъмурий маркази, балки унинг маданий мероси, миллий қадриятлари ҳамда ҳудудий ривожланиш салоҳияти билан ҳам яқиндан танишиш имконини беради. Самарқанд Ўзбекистоннинг тарихий меросини ҳам, унинг замонавий тараққиётини ҳам яққол намоён этиб, мамлакат истиқболлари ҳақида янада яхлит тасаввур шаклланишига хизмат қилади.

Шунингдек ўқинг

ОТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик қарийб 35 йиллик тарихга эга. Бу даврда инфратузилмани ривожлантиришга, хусусан, йўл қурилиши, энергетика, электр тармоқлари, сув хўжалиги ва бошқа муҳим йўналишларга катта эътибор қаратилди. Бироқ, нафақат инфратузилмани яратиш, балки унинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш ҳам муҳим жиҳатдир. Тегишли бошқарув ва хизмат кўрсатиш бўлмаса, бундай лойиҳалар ўз қийматини йўқотиши мумкин. Шу боис, ОТБ ушбу объектларнинг самарали бошқаруви ва сақланишини таъминлаш мақсадида инвестициялар билан бир қаторда мутахассислар малакасини ошириш ҳамда давлат ва маҳаллий институтларни мустаҳкамлаш дастурларини ҳам амалга оширмоқда.

Йиллик йиғилишнинг ўтказилиши ОТБнинг барча иштирокчилари ва ҳамкорлари учун Ўзбекистондаги бугунги вазиятни яхшироқ англашга хизмат қиладиган муҳим майдондир. Бу ҳамкорликнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва келгуси лойиҳаларни биргаликда режалаштириш учун замин яратади. Натижада ОТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик келажакда қандай ривожланиши кераклиги ҳақида янада аниқроқ тасаввур шаклланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш