Зулкифли Ҳасан: Ўзбекистон ҳукумати долзарб масалаларни очиқ муҳокама қилиш ва ислом цивилизацияси қадриятларига асосланган ечимларни излаш учун ноёб майдон яратди
Июль 08, 2026. 10:30 • 2 дақ
• 155
ТОШКЕНТ, 8 июль. /“Дунё” АА/. Малайзия дин ишлари вазири Зулкифли Ҳасан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтаётган “Тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” I Халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида “Дунё” АА мухбирига интервью берди:
– Бугун дунё ҳамжамияти кўплаб таҳдидларга дуч келмоқда, улар орасида институционал даражадаги ксенофобия, исломофобия ва биргаликда ечим топишни тақозо этадиган бошқа жиддий муаммолар бор. Айнан шунинг учун ҳам Биринчи халқаро ислом цивилизацияси форумининг ўтказилиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ҳукумати долзарб масалаларни очиқ муҳокама қилиш ҳамда ислом цивилизацияси қадриятларига таяниб ечимлар излаш мақсадида турли мамлакатлардан олимлар, диний етакчилар ва экспертларни бирлаштирган ноёб платформани яратди. Бу ўзаро англашув, тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим ташаббусдир.
Ислом цивилизацияси шаклланганидан буён дунёга тинчлик, адолат ва бирлик ғояларини олиб келмоқда. У илм-фан, технология, меъморчилик ва маданият соҳасидаги улкан ютуқлар билан бир қаторда, ахлоқий қадриятларга ҳам доимо алоҳида эътибор қаратиб келган. Гап адолат, мўътадиллик, тенглик, инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш ва гуманизм каби замонавий дунёда айниқса зарур бўлган тамойиллар ҳақида бормоқда.
Ўзбекистон ҳукуматини шундай кенг кўламли халқаро форумни ташкил этгани билан табриклайман. Ушбу ташаббусни тўла қўллаб-қувватлайман ва тинчлик, маърифат ҳамда ўзаро ҳурматга асосланган ислом цивилизациясининг асл қадриятларини биргаликда давом эттиришга ишончим комил
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси