Олмаота ва Урганч ўртасида янги тўғридан-тўғри авиақатнов очилмоқда

Июль 30, 2026. 11:30 • 2 дақ

93

ОЛМАОТА, 30 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари Қозоғистоннинг “FlyArystan” авиакомпанияси ҳамда юртимизнинг “Арда Хива” туристик ташкилоти ҳамкорлигида янги халқаро “Олмаота–Урганч–Олмаота” авиайўналиши тақдимотида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Хоразм вилояти Туризм бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг туроператорлари ҳамда туристик агентликлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, тревел-блогерлар ва туризм соҳаси мутахассислари ҳам қатнашди.

Тақдимот давомида Олмаота ва Урганч шаҳарлари ўртасидаги янги авиақатнов имкониятлари, унинг қулайликлари ҳамда Хоразм вилоятининг туристик салоҳияти намойиш этилди. “Арда Хива” туристик мажмуаси “FlyArystan” йўловчилари учун меҳмонхонада яшаш, экскурсия хизмати ва ҳудуднинг тарихий-маданий диққатга сазовор жойларига ташрифларни ўз ичига олган махсус туристик пакетларни тақдим қилди.

Учрашувда Урганчдан 30 километр узоқликда жойлашган қадимий Хива шаҳрига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчиларга Хиванинг тарихий маркази ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилгани ва Марказий Осиёнинг энг ноёб маданий мерос объектларидан бири экани ҳақида атрофлича маълумот берилди.

“FlyArystan” авиакомпанияси вакиллари мазкур тақдимот “Арда Хива” туристик мажмуаси билан илгари имзоланган ҳамкорлик меморандумини амалга оширишнинг навбатдаги босқичи бўлиб, у икки мамлакатнинг туристик салоҳиятини биргаликда тарғиб қилишга хизмат қилишини таъкидлади.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, “Олмаота–Урганч–Олмаота” йўналиши бўйича мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар 2026 йил 3 сентябрдан бошланиб, ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Тадбирда сўзга чиққан Бош консулхона вакиллари янги авиайўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро туристлар оқимини ошириш, ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшишини қайд этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш