Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтга навбатдаги ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди

Июль 30, 2026. 12:30 • 2 дақ

79

АЛ-КУВАЙТ, 30 июль. /“Дунё” АА/. Элчихона кўмагида Кувайтнинг “Suma Fruits” компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг “Globuz Marketing” корхонаси ўртасида тузилган шартнома доирасида икки тоннага яқин навбатдаги ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари Тошкент–Шаржа–Ал-Кувайт ҳамда Тошкент–Масқат–Кувайт йўналишлари орқали экспорт қилинди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Шу билан бирга, элчихона ташаббуси билан ўзбек маҳсулотларини Кувайт бозорига экспорт қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг “Diamond Hills” корхонаси ҳамда маҳаллий “Suma Fruits” ва “Starfruit” компаниялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини Кувайт бозорига экспорт қилишни янада кенгайтириш, товарларни сертификатлаштириш, санитария-гигиена талаби бўйича  тегишли рухсатномаларни расмийлаштириш ҳамда логистика масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар чоғида Кувайт компаниялари вакиллари сифатли маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш имкониятига эга бўлган ўзбекистонлик экспортчилар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Хорижий ҳамкорларга “Diamond Hills” корхонасининг маҳсулотлари каталоги тақдим этилди. Томонлар каталогда келтирилган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ва етказиб бериш шартларини ички тартибда ўрганиб чиққанидан сўнг амалий ҳамкорликни бошлаш бўйича кейинги босқичга ўтишга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш