АҚШдаги намойишларда Ўзбекистон фуқароларининг иштирок этгани тўғрисида ТИВга ҳеч қандай расмий тасдиқланган маълумот келиб тушмади
Июнь 09, 2025. 20:49 • 42 сония
• 259
ТОШКЕНТ, 9 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун ижтимоий тармоқларда ва айрим электрон оммавий ахборот воситаларида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида мигрантлар томонидан уюштирилган намойишларда Ўзбекистон фуқароларининг иштироки ҳақидаги тасдиқланмаган ахборотлар тарқатилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Ахрор Бурханов баёнотига кўра, ҳозирда мазкур намойишларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иштирок этгани тўғрисида ҳеч қандай расмий тасдиқланган маълумот келиб тушмади.
Шу билан бирга, АҚШдаги барча юртдошларимизни ушбу мамлакатнинг амалдаги қонун-қоидаларига қатъий амал қилишга, тинчлик ва хавфсизликни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирилди.
"Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади. Зарур ҳолларда фуқароларимиз АҚШдаги Элчихонамиз ва Бош консулхоналаримизга мурожаат қилишлари мумкин", – дейилади ТИВ манбасида.
"The Associated Pres"» сайтидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Эксперт нуқтаи назари: Марказий Осиё ва Россия – янги форматдаги кўп томонлама ҳамкорлик
Туркий давлатлар интеграцияси: Барқарор тараққиёт ва ҳамкорликка йўл