Logo

Анқарада ватандошлар билан учрашув ўтказилди

Декабрь 16, 2025. 13:04 • 51 сония

83
Анқарада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Анқарада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Анқарада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Анқарада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Анқарада ватандошлар билан учрашув ўтказилди

АНҚАРА, 16 декабрь. /“Дунё” АА/. Туркия пойтахтида элчихона томонидан ватандошлар иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этилиб, унда давлат рамзларининг инсон ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўз юритилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Туркияда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз, Анқарадаги олий таълим муассасалари ва ҳарбий билим юрти академиясида таҳсил олаётган талаба ва курсантлар иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилиниши тарихи ва ҳуқуқий аҳамиятига оид фикрлари билан ўртоқлашди. Мамлакатимизда конституцион ислоҳотлар изчил давом этаётгани, асосий қонунимизнинг демократик тамойилларини ҳаётга татбиқ этишдаги ўрнини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Илҳом Ҳайдаров сўзга чиқиб, юртимизнинг ҳалқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашда давлат рамзлари – конституция, байроқ ва мадҳиянинг ўрни ва аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбирда Анқара Ҳажи Байрам Вали университети профессори Зайнобиддин Абдурашидов Ўзбекистон Конституциясининг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ва демократик ривожланишидаги роли тўғрисида фикр билдирди.

Туркияда таҳсил олаётган талабалар бундай маданий-маърифий тадбирлар фуқароларнинг Ватанга садоқатини ва маънавий боғлиқлигини мустаҳкамлаш, дипломатик муассаса ва диаспора билан стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш